Ироқ парламенти мажлисининг душанбага мўлжалланган йиғилиши бошқа кунга қолдирилди.

Ҳукумат таркиби ҳақида ҳали бирор бир ечимга келингани йўқ.
Шиалар ва суннийлар орасида парламент раиси ким бўлиши керак деган савол устида тортишув давом этмоқда.
Оддий ироқликлар парламентдаги минозаралардан ҳафсалалари пир бўлганини яширишмаяпти.
Бағдод кўчаларидаги аҳоли вакиллари гапиради.
"Бу мунозаралар сиëсий жараëн учун маъсул бўлган кишилар обрўсига путур етказади.Ироққа ҳукумат¸ жиддий ҳукумат¸ҳалқ дардига қулоқ соладиган ва адолатсизликларга чек қўядиган ҳукумат керак. Буни бошқа пайсалга солиб бўлмайди. Етади-да энди. Бундан 4 ой муқаддам мамлакатдаги қийин аҳволга қарамасдан биз¸ улар учун овоз бердик. Биз парламентнинг тезда янги ҳукумат тузиб¸ бошимизга дўлдай ëғилаëтган офатларга чек қўйишини истаймиз".