Мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг муҳожиратдаги раҳбари Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда 2007 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловида партия ўз номзоди билан иштирок этишини эълон қилди.

Ўзбекистонда 1991 йилдаги президент сайловида мағлубиятга учраган Муҳаммад Солиҳ 1993 йилда мухолифатга нисбатан таъқиблар ортганидан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди. Унинг ўзи амалдаги қонунларига асосан мамлакатдаги президент сайловида иштирок эта олмайди. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон президентлигига номзод сайловгача камида ўн йил муддат давомида мамлакатда доимий яшаган бўлиши керак.