Саддам Ҳусайн устидан давом этаётган суднинг навбатдаги мажлисида 1980 йилдан буён Ироқда қатл этиш буйруқларига қўйилган имзолар собиқ диктаторга тегишлилиги тўғрисидаги даъволар тингланди.

Судья Рауф Абдул Раҳмон мутахассисларнинг ушбу ҳужжатлардаги имзо ва дастхатлар ҳақиқатан ҳам Саддам Ҳусайнга тегишли экани тўғрисидаги хулосасини ўқиб эшиттирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча собиқ диктатор ва унинг 7 шериги 1982 йилда Дужайл шаҳарчасида Саддам ҳаётига суиқасдга уринишдан сўнг 148 шианинг қатл этилиши юзасидан суд олдида жавоб бермоқда.