Ўзбекистонда яна 8 киши ноқонуний диний сиёсий фаолиятда айбланди.

Ўтказилган судда судланувчилар ўзлари айбсиз экани ва қийноқларга солинганини айтди. Шунга қарамай, судланувчилардан бирига 2 йиллик қамоқ жазоси белгиланди, қолганлари эса турли муддатларга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиб, суд залидан озод қилинди.