Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон “халқаро чақириқларга бўйсуниб, уранни бойитиш билан боғлиқ барча ишларини тўхтатиши керак”лигини таъкидлади.

С.Лавров БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо беш давлат ва Германия иштирокида Москвада ўтказилган мажлисдан сўнг шундай баёнот берди.
С.Лавров мажлисда Эрон борасида ҳозирча бирор якуний қарорга келинмагани, аммо иштирокчилар “шошилинч ва конструктив” чоралар кўриш лозимлиги борасида якдиллик намойиш этганини билдирди.
“Халқаро жамоатчиликнинг чақириқларини Эрон раҳбариятига етказиш учун турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишилди. Мақсадимиз Эрондан конструктив жавоб олиш. Бу музокараларни давом эттиришга имкон берган бўларди”, - деди Россия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари.