Мюррейга кўра, Британия, Германия ва Қўшма Штатлар Ўзбекистон қамоқханаларида махбусларни қийнаш орқали олинган маълумотлардан фойдаланган. Европа Парламенти қўмитасига бу ҳақда маълум қилар экан собиқ элчи бу юзадан тергов ўтказишни сўраган. Жаноб Мюррей қийноқ остида олинган маълумотлардан фойдаланиш БМТнинг қийноқларга қарши конвенциясига зид деб ҳисоблайди.