Россиянинг Кострома шаҳрида тўрт нафар хитойлик студент калтаклаб кетилди.

Милиция ходимлари 21 апрел куни кечқурун содир этилган мазкур жиноятга алоқадорликда гумон қилинган уч нафар шахсни қўлга олди. Россия матбуоти хабарларига кўра, ҳибсга олинганларга ирқчилик асосида ҳужум қилганлик айби қўйилмоқда. Қўлга олинганлардан бири шу ҳафта бошида озарбайжонлик бир студент қизни урганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Шунингдек, шанба куни Интерфакс ахборот агентлиги Москва марказидаги “Пушкин” метросида бир арман пичоқлаб ўлдирилганини хабар қилди. Гувоҳлар айтганига асосланиб милициянинг билдиришича, арманистонликни қора кийимдаги тақирбош шахс пичоқланган.