Чеченистоннинг Гудермес шаҳри яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида бир бола нобуд бўлди, тўрт нафари оғир яраланди.

Машъум воқеа жума куни, яъни, мактабда уюштирилган шанбаликдан сўнг болалар ўз уйларига қайтаётган пайтда содир бўлган. Портлаш оқибатида нобуд бўлган ва яраланган болаларнинг ҳаммаси 10 – 11 ёшда бўлган.