Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шанба куни Аммонда Испания Ташқи ишлар вазири Мигуэл Ангел Моратинос билан учрашди.

Маълумотларга кўра, музокара чоғида “Ҳамас” етакчилигидаги Фаластин ҳукуматига молиявий ёрдамни тўхтатиш ҳақида Европа Иттифоқи қабул қилган қарор муҳокама қилинган. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган сўзлашувнинг бошқа тафсилоти матбуотга ошкор қилинмади.