Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажот мамлакат жисмоний тарбия идорасига аёлларнинг спорт мусобақаларида, жумладан футбол бўйича миллий ўйинларда қатнашишлари учун рухсат бериш талабини қўйди.

Эронда аёлларнинг спорт мусобақаларида қатнашиши Исломга зид ҳисобланади ва бу давлатнинг аёл спортчилари 27 йилдан бери, яъни Эрон Исломий давлат деб эълон этилганидан бери мусобақаларда қатнашмайди. Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажот мамлакатнинг жисмоний тарбия масалалари билан шуғулланувчи идорасига йўллаган мактубида спорт ўйингоҳлари аёллар учун ҳам очилишини талаб этган. Эрондаги аёллар ҳуқуқлари учун курашаётган гуруҳлар бу ўзгаришларни олқишладилар.
"Бу Эрондаги аёллар ҳуқуқлари учун курашаётган гуруҳларнинг ғалабасидир. Бу Эрон раҳбари демократ эканидан далолат эмас", - деб билдирди эронлик аёл ҳуқуқлари ҳимоячиси Маҳбуба Аббос.
Эрон президентининг бу фармони қачондан кучга кириши ҳозирча номаълум.