Расмий Остона қозоқ фуқаросининг ўзбек чегарачилари томонидан калтакланиши холати юзасидан Тошкент ҳукуматига норозилик билдирди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги йўллаган норозилик баённомасида тўрт нафар ўзбек чегарачиси ўтган чоршанба Қозоғистон худудига ўтиб, Бауржон Аҳметов исмли қозоқ фуқаросини чегарада калтаклагани айтилади. Ҳозирча Ўзбекистон томонидан бунга муносабат бўлмади.