Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун матбуот анжуманида Исроилни сохта давлат деб атади.

Унга кўра, бундай давлат ортиқ бўлмаслиги керак.
"Биз Исроилни мантиқан сохта режим деб биламиз ва бундай давлат йўқ бўлмоғи керак, деб ҳисоблаймиз", - деди Теҳрон раҳбари. Шунингдек, Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон атом қуроли яратаётгани борасидаги Ғарб даъволарини рад этди. Унинг айтишича, Теҳроннинг ядровий амалиётлари шаффоф бу дастур фақат тинч мақсадда амалга оширилмоқда.
"Ядровий давлат бўлганимизни расман эълон қилганман. Уранни бойитиш технологиясига эга бўлдик, лекин бу фақат тинч мақсадлар, энегретика сектори, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда қўлланилади", - деди Эрон раҳбари.