Бугун Исроил ва Полшада Холокост қурбонлари хотираси куни нишонланди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Полшадаги Асвнцим ҳамда Биркенау ўлим концлагерларида нацистлар миллионлаб яхудийларни ўлим чиғириғидан ўтказган. Холокост қурбонлари сони ҳаммаси бўлиб 6 миллионни ташкил этади. Бугун минглаб исроилликлар сиреналар билан Холокост қурбонларини хотирладилар.