Афғонистоннинг Қандахор вилоятида 22 апрел куни нобуд бўлган канадалик тўрт асакар жасадлари солинган тобутлар сешанба куни Канадага олиб келинди.

Ҳукумат оммавий ахборот воситаларига тобутлар келтирилганини кўрсатишни таъқиқлади. Мудофаа вазирлиги бу қарорни шахсий масала, дея изоҳлади. Айни пайтда, Канада ҳукумати ҳар сафар нобуд бўлган ҳарбий жасади мамлакатга келтирилганда давлат байроқларини ярмига пасайтиришни ҳам таъқиқлади. Бу эса мухолифат норозилигига сабаб бўлди.