АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва Давлат котиби Кондолиза Райс бугун кутилмаганда Бағдодга келди.

Ташрифдан мақсад сўнгги кунларда Ироқда янги ҳукумат тузиш жараённи қўллаб-қувватлашдан иборат. 22 апрел куни Ироқ парламенти аъзолари шиа сиёсатчиси Жавад ал-Маликийни Бош вазири этиб сайлаган ва унга биринчи конституцион ҳукуматни тузиш вазифаси топширилган эди. Доналд Рамсфелд Ироқда Американинг қанча аскари қолиши Ал-Малики ҳукумат лавозимларига кимларни тайинлашига боғлиқлигини билдирди. Маълумотларга кўра, юқори мартабали АҚШ расмийларининг Бағдодда шиа сиёсатчилар билан музокара ўтказиши режаланган.