Франция президенти Жак Ширак Парижда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Музокара чоғида Ширак Франция халқаро ҳамжамиятни Фаластинга ёрдам кўрсатишни қайта бошлашга чақиришини билдирди. Айни пайтда, Франция раҳбари “Ҳамас” етакчилигидаги Фаластин ҳукуматини Исроил давлатчилигини тан олиш, зўравонликдан воз кечиш ва тинчлик жараёнини давом эттириш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабларини бажаришга даъват қилди.
Ўз навбатида Маҳмуд Аббос Фаластин халқида ёрдам кўрсатиш давом этиши кераклигини айтди: “Фаластин халқига кўрсатилаётган гуманитар ёрдам ва ҳукумат хизматчиларига маош тўлаш учун берилаётган маолиявий кўмак давом этиши керак. Бу Фаластин халқи учун жуда муҳим”.