Расмий Теҳрон Эрон ядровий дастури атрофида вужудга келган бўҳрон юзасидан музокораларни фақат халқаро атом энергияси агентлиги билан олиб боришини билдирди.

"Агар халқаро атом энергияси агентлиги Эрон ядровий дастури фақат агентлик доирасида мухокама қилинишига ваъда берса биз агентлик билан тўла маънода ҳамкорлик қилишга тайëрмиз", - деди Эрон ТИВ вакили.
Эрон миллий ҳавфсизлик кенгаши раҳбари Али Ларижоний гапларида ҳам муроса оҳанги бор.
"Бизнинг дастуримиз аниқ. Эрон ядро энергияси ишлаб чиқаришнинг бутун даврий жараëнини йўлга қўймоқчи. Бу аниқ дастур борасида биз халқаро атом энергияси агентлиги билан музокора олиб боришга тайëрмиз. Аммо бир шарт бор¸ бу музокоралар босим остида ўтказилмаслиги керак”, - деди Ларижоний.