Ўзбекистон Адлия вазирлиги АҚШга қарашли “Counterpart International” ноҳукумат ташкилотини ёпишга ҳаракат қилмоқда.

Адлия вазирлиги АҚШ Давлат департаменти ва USAID томонидан молиялаштириладиган мазкур ташкилотни Ўзбекистон қонунларини бузганликда айбламоқда. Ўзбекистонда фаолият юритиб келган Америка Юристлар уюшмаси фаолияти ўтган ой тўхтатилган эди. Сўнгги ойларда ҳукумат АҚШ томонидан молиялаштириладиган ва бошқа қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари фаолиятини тўхтатди.
Улар орасида БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича идораси ва Озодлик уйи ташкилотлари ҳам бор.