Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Покистонга икки кунлик сафарини бошлади.

Исломободга ташрифи чоғида Каримовнинг президент Парвез Мушарраф ва Бош вазир Шавкат Азиз билан икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида терроризмга қарши биргаликда курашиш, хусусан террорчиликда айбланган Ўзбекистон исломий ҳаракати гуруҳи масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Покистон ҳарбийлари Ўзбекистон исломий гуруҳи аъзоларини қўлга олиб Ўзбекистонга экстрадиция қилган. Покистон ҳарбийларига кўра, 2005 йилда мамлакатнинг Шимолий Вазиристон вилоятида ўтказилган операциялар давомида ўлдирилган жанггарилар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.