Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматлари икки давлат орасида бўлинган Кашмир минтақасини бир-бирига туташтирувчи иккинчи йўлни очиш борасида келишувга эришдилар.

Бу ҳақдаги қўшма баëнот¸ томонларнинг икки кунлик Деҳли музокаралари якунида эълон қилинди. Йўловчи автобуслари ва юк машиналари қатновига рухсат берувчи мазкур йўлнинг июл ойида очилиши кутилмоқда.