Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра¸ АҚШ вице-президенти Дик Чейни 5-6 май кунлари расмий сафар билан Астанага келади.

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Астана сўзлашувларида ëнилғи¸ аксил-террор кураши ва Қозоғистондаги демократик ислоҳотлар мавзуи муҳокама қилинади.
Чейнининг Астанада президент Назарбаев билан учрашиши кутилмоқда.
Чейни сафари арафасида АҚШ даги эътиборли Фридом Ҳауз ноҳукумат ташкилоти Қозоғистондаги эркин матбуот аҳволи ëмонлашганини танқид қилди. Фридом Ҳауз кузатувчиларига кўра¸ 2005 йил декабрида ўтказилган сайловлар арафасида ëмонлашган матбуот вазиятида ҳамон яхшиланиш кузатилмаяпти.