Россия Ташқи ишлар вазири АҚШ вице президентининг Кремл шаънига айтган танқидини рад этди.

Сергей Лавровнинг вазирлик Интернет сайтида эълон қилинган баёнотида Кремл Россиядаги демократик жараёнларни ортга қайтаришга уринаётгани ва энергия ресурсларидан қўшни давлатларга таъсир воситаси сифатида фойдаланаётгани тўғрисида Чейни айтган танқидлари асоссиз экани этилади. АҚШ вице президенти Россия шаънига айтган танқидлар учун Лавров Чейнининг ёрдамчи ва маслаҳатчиларини айблади.