Афғонистонда икки миллион болани полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси бошланди.

Унда 15 мингга яқин тиббиёт ходимлари иштирок этмоқда.
БМТ қошидаги ЮНИСЕФ жамғармаси уч кун давом этадиган тадбир давомида Афғонистон жанубидаги 11 вилоятдаги болалар эмланишини маълум қилди.
2006 йилнинг бошидан бери Афғонистонда полиомиелитнинг бешта ҳолати қайд этилган.