Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт ўз етакчилигиданги вазирлар маҳкамасининг дастлабки мажлисида Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний аҳоли пунктларининг қолишига руҳсат бермаслигини маълум қилди.

Олмерт маъмурияти тарқатган баёнотда, Исроил ҳукумати қонунбузарликка йўл қўйилган ҳар қандай ҳолатда “муросасиз равишда” ҳаракат қилиши айтилади.
Айни пайтда, Ғарбий Соҳилдаги Ҳаврон шаҳарчасида Исроил хавфсизлик кучлари фаластинликларга тегишли уйни эгалаб олган ўнлаб яҳудийларни куч билан кўчириш операциясини якунлагани хабар қилинмоқда.
Полицияга кўра, ноқонуний тарзда уйни эгаллаб олган яҳудилар ва уларнинг тарафдорлари хавфсизлик кучларига қарата тош ва шишаларни отгани оқибатида 13 полициячи жароҳатланган.
Уйни эгаллаб олган яҳудилар, уни қонунга кўра, сотиб олганини таъкидламоқда. Бироқ Исроил расмийлари яҳудийлар уйни қонунга зид равишда сотиб олганини айтмоқда ва Исроил олий суди уларининг кўчирилиши борасида ҳукм чиқарди.