Ироқда амалга оширилган зўравонликлар оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани ва 70 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Энг кучли портлаш шиаларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланмиш Карбала шаҳрида рўй берди. Худкуш бомбачи бошқарган автомашина шаҳар марказидаги текширув пункитага келиб урилгани оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.
Айни пайтда, Британия ҳарбийлари шанба куни Басра шаҳрида вертолётнинг ҳалокати оқибатида олти инглиз аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади. Британия ҳарбий вертолётнинг ҳалокатига жавобан қилинган ҳужумда камида беш ироқлик ҳалок этилгани айтилмоқда. Айни пайтда, воқеа жойида вазият тинчлангани айтилмоқда.
Шунингдек, Бағдод полициясининг маълум қилишича, пойтахтда рўй берган портлашда камида 4 киши ўлдирилган ва 15 киши жароҳатланган.