Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот АҚШ президенти Жорж Бушга мактуб ëзди.

Мактубда дунëдаги қийин вазиятни барқарорлаштириш таклифлари акс этган.
Эрон расмийларининг журналистларига малум қилишича бу мактуб Теҳрондаги Швейцария элчиҳонаси воситасида Жорж Бушга етказилади.
Швейцария Элчихонаси Эронда АҚШ манфаатларини ҳимоя қиладиган ягона муассасадир.