Хитой пойтахти Пекиннинг улкан Тянанмен майдонида май байрами кунларида минглаб маҳаллий турист йўқолиб қолди.

Хитой матбуоти хабарларига кўра, адашиб қолган уч ярим мингга яқин фуқарога ёрдам бериш учун сайёр полиция пунктлари ташкил этилган. 1 май куни Тянанмен майдонида бир минг 700 фуқаро ўз шерикларини йўқотиб қўйган. Уларнинг тахминан 70 фоизи катта ёшдаги фуқароларни ташкил этади. Май ойининг биринчи тўққиз куни давомида Пекинга бошқа вилоятлардан миллионлаб фуқаролар келгани айтилмоқда.