Ироққа жойлаштирилган уч минг 200 нафар корейс аскарининг бир минг нафари Жанубий Корея парламенти қарорига биноан Ироқдан олиб чиқилмоқда.

Ирбил вилоятига жойлаштирилган Жанубий Корея кучлари Ироқдаги учинчи энг йирик хорижий контингент ҳисобланади. Ҳозирда улар тинчликни сақлаш ва қайта қуриш лойиҳаларини амалга тадбиқ этишда фаол қатнашмоқда.