Москва вилоятида юзига ниқоб таққан қуролли шахслар уч нафар ўзбекистонликни отиб ўлдирди.

Россия матбуоти хабарларига кўра, 8 май куни ҳужумчилар Москвадан жануби-шарқ томонда йўл бўйига қурилган кафега кириб, ўзбеклардан пул беришни талаб қилган. Ўзбеклар талабни бажаришдан бош тортганидан сўнг қуролли шахслар уларни отиб ўлдирган. Сўнгги пайтларда Россияда ирқчилик кучайгандан-кучайиб, хорижликлар, миллий озчиликни ташкил этган халқлар вакиллари ва бошпана излаб Россияга борганлар тез-тез ҳужумга учрамоқда.