Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ президенти Жорж Бушга мактуб йўллади.

Аҳмадийнажод ўз мактубида эронликлар қарашини акс эттирганини билдирди: “Мактубда биз халқимиз муҳокама қилмоқчи бўлган масалалар ҳақида ёздик. Бу Эрон миллати қалбидаги масалалардир. Бу халқнинг қараши, танлови ва ишончидир. Эрон дунё муаммолари ва инсоният азият чекаётган муаммоларни ҳал этиш масаласига худди шундай назар билан қарайди”, – деди президент Аҳмадийнажод.
Айтилишича, оммага ошкор этилмаган Аҳмадийнажоднинг мактубида Ғарб кўринишидаги либерализм ва демократия муваффақиятсизликка учраган, дея танқид қилинган. АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс мактубда янги нарса йўқлигини айтиб, у эътиборга лойиқ эмаслигини билдирди.