Толиблар даврида Афғонистон йўловчи учқичини олиб қочган тўққиз афғонистонликка Британия суди томонидан қочқинлик мақоми берилди.

Судланувчилар 2002 йил февралида Ариëна ҳаво ширкати учқичини олиб қочиб¸ Британияга қўнган эди. 2003 йилги суд ҳукмига кўра¸ уларнинг қочқинлик мақоми бериш тўғрисидаги аризаси рад етилган эди. Бугун аппеляция суди аввалги ҳукмни бекор қилди.