Гуантанамодаги ҳарбий қамоқхона ёпилиши керак.

Британия ҳукуматининг юридик масалалар бўйича бош маслаҳатчиси Питер Голдсмит бу ҳақда таъкидлади. Жаноб голдсмитга кўра, бундай қамоқхонанинг туриши Америка демократик анъаналарига рахна солади.
"Бу қамоқхнанинг туриши қабул қилиб бўлмас холатдир, уни ёпиш вақти келди", - деди Питер Голдсмит. Куба оролидаги Американинг Гуантанамо қамоқхонасида террорчиликда гумон этилаётган махбуслар сақланади. Ўтган ой давомида АҚШ улардан бир қанчасини озод этди.