Аннан ўзининг Осиё давлатлари бўйлаб сафари олдидан бу ҳақда таъкидлади. БМТ раҳбари шанба куни икки хафталик Осиё сафарини бошлайди. У Пекин, Токио, Сеул, Таиланд ва Вьетнамга боради. Хитой Ташқи ишлар вазирлигига кўра, жаноб Аннан Пекинга сафари чоғи Шимолий Корея ядровий дастури билан боғлиқ масалани Хитой раҳбарияти билан мухокама этмоқчи.