Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана Андижон фожиасининг бир йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилди.

“Бугун мен 2005 йил 13 майда нобуд бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман” дейилади баёнотда. Хужжатда Солана Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказишга Ўзбекистон ҳукумати рухсат бермаганидан “чуқур афсусланиш” билдирган.