Туркиянинг Ироқ билан чегарадош Сирнак вилоятида рўй берган қуролли тўқнашувда тўрт нафар турк аскари нобуд бўлди.

Вилоят ҳокимлиги тарқатган маълумотга кўра, шанбага ўтар кечаси содир бўлган отишмада бир нафар курд жанггариси ҳам нобуд бўлган. Курдистон ишчилар партияси жанггариларига қарши курашиш ва уларнинг Ироқдан Туркия ҳудудларига ўтишига йўл қўймаслик учун яқинда Анқара расмийлари мамлакатнинг жануби-шарқий минтақаларига қўшимча кучлар жойлаштирган.