Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов Марказий банк раиси Жуманиёз Аннаўразовни ишдан бўшатди.

Туркманбоши бундан буён Аннаўразовга ишонмаслигини билдирди. Ниёзов жорий йил бошида Аннаўразовни Марказий банкнинг олдинги беш раҳбари сингари ишдан хайдаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ишдан бўшатилган раҳбарлардан тўрт нафари озодликдан маҳрум этилган бири мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлган. Аннаўрозов ўрнига унинг биринчи ўринбосари Гелдимурод Абилов Туркманистон Марказий Банки раҳбари этиб тайинланди.