Футбол бўйича Польша чемпионлар лигасининг шанба куни қечқурун Варшавада бўлиб ўтган ўйинидан кейин юз берган тартибсизликлар пайтида 200 дан ортиқ футбол безориси ҳибсга олинди.

Полициянинг маълум қилишича, тўқнашувлар туфайли 30 полициячи жароҳатланган. Безорилар тош ва таёқларни ишга солган. Полиция кучлари эса уларга кўзни ёшлантирувчи газ ҳамда сувотарлар билан жавоб берган.