Афғонистон жанубидаги Қандахор вилоятида толиблар билан юз берган тўқнашув пайтида полициянинг 4 ходими нобуд бўлди, яна 4 нафари яраланди.

Вилоят ҳокими вакилидан олинган маълумотга қараганда, Толибон ҳаракатининг 11 аъзоси ҳам ўлдирилган.
БМТ Болалар жамғармаси Афғонистоннинг шимоли-ғарбида ўз ходимларига қилинган ҳужумни кескин қоралади.
Жума куни ракета зарбасидан БМТ Болалар жамғармасида ишловчи врач ва афғонистонлик ҳайдовчи ҳалок бўлган эдилар.