Бразилиядаги қамоқхоналардан бирданига 36 тасида аристонлар кўтарган исён кеча кечгача ҳам давом этди.

Сўнгги икки кечада Сан-Пауло шаҳрида полиция идораларига юздан зиёд қуролли ҳужум амалга оширилди. Ҳужумни уюштирганлар пулемет ва гаранаталар қўлламоқда.
Камида 52 киши нобуд бўлди, шу жумладан 35 нафари полиция ходимларидир.
Ҳужумлар ва исёнларни бир жиноятчилар гуруҳи юзлаб маҳбусларнинг қаттиқ режимли қамоқхонага кўчирилишидан норозилик тариқасида уюштирди.