Оқ уй Эроннинг ядровий дастури масаласида юзага келган зиддиятни бартараф этиш бўйича бевосита сўзлашувлар ўтказишга даъватни рад этди.

АҚШ ҳукуматининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стивен Хадли CNN телевидениесига берган интервьюсида бундай масалаларни муҳокама қилиш учун энг мақбул анжуман БМТдир, деди.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ядровий тадқиқотларни тўхтатишни назарда тутувчи ҳар қандай келишувга рози бўлмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Эроннинг ядровий дастури масаласини бугун, 15 май куни Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари муҳокама қилади.