Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Тожикистон – Афғонистон чегараси хавфсизлиги масалаларига бағишланган халқаро конференция иш бошламоқда.

Анжуман ишида 20дан зиёд давлат, жумладан Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, АҚШ, Германия, Афғонистон, Покистон вакиллари иштирок этади.
Жорий йил бошидан буён Тожикистон – Афғонистон чегарасида бир тоннадан зиёд наркотик модда қўлга олинди.
Чегарачилар билан контрабандачилар ўртасида мунтазам равишда қуролли тўқнашувлар рўй бермоқда.