АҚШ Ливия билан дипломатик муносабатларни тўла тиклайдиган бўлди.

АҚШ ўзининг Триполидаги элчихонасини 1980 йилда ёпган эди.
Орадан 25 йил ўтиб 2004 йилда АҚШ Ливияга қарши иқтисодий санксияларни бекор қилди ва бу мамлакат билан алоқаларни тиклади.
Ливиянинг оммавий қирғин қурили яратишдан воз кечиши бунга сабаб бўлди.
Вашингтонга кўра Ливия террорчиларга ëрдам берувчи мамлакатларнинг қора рўйхатидан ҳам ўчирилади.