Озарбайжон парламентига ўтказилган қўшимча сайловларда ўтган йилги сайловларга қараганда кўпроқ демократик меëрларга амал қилинди¸ - дейилади ЕҲХТ баëнотида.

Айни пайтда баëнотда таъкидланишича бир қатор ҳолларда маҳаллий ҳукумат вакиллари сайловолди кампаниясига аралашишга уринганлар.
Қайта сайловлар 14 май куни бўлиб ўтди.
Сайловда 10 депутат сайланди.
Ўтган йили ноябр ойида ўтган Озарбайжон парламенти сайловлари ғарб ва халқаро ташкилотлар танқидига сабаб бўлган эди.
Халқаро ташкилотлар Озарбайжонда демократик қадриятлар мулозимлар томонидан оëқ ости қилинганидан ҳавотир олишган эди.