Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Хельсинки федерацияси Чеченистонда махфий қамоқхоналар мавжудлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан текширув ўтказишга даъват қилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, махфий турмаларда маҳбуслар калтакланади, қайноқларга солинади, баъзи ҳолларда эса, тергов ва судловсиз қатл этилади.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари махфий турмалар тўғрисида тўплаган маълумотларини Европа Кенгаши вакили Дик Мартига йўлладилар. Марти Европа мамлакатларида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг махфий қамоқхоналари мавжудлиги тўғрисидаги хабарларни текшириш учун тузилган комиссия раҳбаридир.