Россия Грузиядаги Ахалкалаки базасидан ҳарбий техникасини олиб чиқмоқда.

Танклар, зирҳли машина ва бошқа ҳарбий техника ортилган биринчи поезд сешанба куни Озарбайжон-Россия чегарасини кесиб, Доғистонга етиб келди. Ахалкалаки базасининг 2007 йилга қадар ёпилиши кўзда тутилган.