Фаластин президенти Маҳмуд Аббос халқаро ҳамжамиятни Фаластинга кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатмасликка чақирди.

Страсбург шаҳрида Европа Парламенти аъзолари олдида чиқиш қилган Маҳмуд Аббос Фаластинга ёрдам кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш ҳақидаги Яқин Шарқ тинчлик жараёни воситачилари қарорини олқишлади. Бироқ Фаластинга энг кўп ёрдам бераётган Европа Иттифоқи токи “Ҳамас” етакчилигидаги ҳукумат ўзининг зўравонлик сиёсатидан воз кечмас экан Фаластин ҳукуматига молиявий ёрдам кўрсатмаслигини таъкидламоқда.