Россиянинг Владикавказ шаҳри суди 2004 йил Бесландаги мактабда одамларни гаровга олишда иштирок этган шахс террор ҳужуми содир этган деган қарор чиқарди.

Суд ҳаками Нурпаши Кулаевни қуролсиз одамларни гаровга олишда қатнашганлик ва қуролли гуруҳ аъзоси бўлганликда, айбдор деб топди. Беслан фожиасида нобуд бўлган 330 одамнинг қарийб ярми мактаб ўқувчилари бўлган. Прокурорлар Кулаевга олий жазо берилишини талаб қилди. Бироқ Россия ҳукумати ўлим жазосига мораторий эълон қилган. Маҳкаманинг яна бир неча кун давом этиши кутилмоқда.