Сешанба куни Ғазо минтақасида "Хамас" ҳаракати аъзоларига ҳужум қилиниб, улардан бири ўлдирилди, яна бирига жароҳат етказилди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
Баъзи хабарларга қараганда, амалга оширилган ҳужумга Фаластиндаги бошқа бир сиёсий гуруҳ – "Фатх"нинг алоқаси бўлиши мумкин.
Фаластин парламентига ўтказилган сайловда қўли баланд келиб, янги ҳукуматни тузганидан кейин "Хамас" билан "Фатх" ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб кетди.