Европа Кенгаши Россияни ирқий камситиш ва экстремизмга қарши фаол курашмаётибди, деб танқид қилди.

Кенгаш қошида тузилган махсус комиссия Россияда ирқчилик ва ирқий камситиш кўринишларига қарши кураш тўғрисидаги қонунлар кучайтирилганини тан олар экан, айни пайтда бу курашни маҳаллий даражада ҳам, мамлакат миқёсида ҳам кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Комиссия тайёрлаган ҳисоботда мигрант ишчилар ва қочқинларга нисбатан Россияда муносабат ёмон эканлигига далил бўладиган қатор мисоллар келтирилган.