АҚШ расмийларининг таъкидлаб айтишларича, террорчиликда гумон қилинган шахслар учинчи мамлакатларга ташилган самолётлар Европа узра Европа расмийларининг розилиги билан учган.

Бу гапни Европа парламентининг махсус тергов комиссияси раҳбари Карло Коэльо АҚШга қилган сафаридан сўнг айтди.
Коэльонинг ҳамкасби маълумотларига қараганда, Марказий разведка бошқармаси учинчи мамлакатларга террорчиликда гумон қилинган 50 ка яқин кишини Европа орқали олиб ўтган.